Пудратчи ташкилотлар томонидан 2025 йилда бажарилиши режалаштирилган хизматлар рўйхати
1. Андижон вилоятидаги 220 кВли «Юлдуз» подстанциясидаги 200 МВА қувватли 220/110/10 кВ АТ-1 трансформаторини демонтаж қилиб, унинг ўрнига подстанцияда транспорт ҳолатида сақланаётган, 2024 йилда ишлаб чиқарилган OSFPSZ-250000/220 русумли 250 МВА қувватли куч трансформаторни ўрнатиш ва созлаш ишларини бажариб тўлиқ ишга тушириш.
Оралиқ масофа (дастлабки): 0,02 км
Оғирлиги: 192,5 тонна
Ишларни бажариш муддати: Иш режимига асосан 2025 йил май-июнь ойлари ичида 20 кун муддатда.
Иш ҳажми: Трансформаторни жойига ўрнатиш, синов ишлари (кучланиш беришдан олдин ва кейин), демонтаж-монтаж ва созлаш ишларини тўлиқ бажариш ҳамда кучланиш остига қўйиш.
Эслатма: Бажариладиган ишларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда экспертизадан ўтказилган смета ҳужжатлари ҳамда бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилиши лозим.
Харидлар трансформацияси офиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati