2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИ ФАХРИЙЛАРИ, НУРОНИЙЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДА...
  • 09.05.2025
  • 12

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, барча меҳнат ва уруш фахрийлари, байналминал жангчиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдек эзгу урф-одатлар бор...

Шу билан бирга, меҳнат фахрийлари иштирокида “Инсон қадри улуғ, хотира — муқаддас” мавзусидаги тадбирни амалга ошириш анъанага кирган.

⚡️ “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан: Реле ҳимояси ва автоматика хизмати электр синов гуруҳида ишлаб, нафақага чиққан энергетика фахрийси — Мирзоҳид Усмонов, 48 йил реле ҳимояси ва автоматика хизмати етакчи муҳандиси бўлиб ишлаган Светлана Михайловна Кушнир, “Юксак” подстанциясида бир неча йил ишлаб нафақага чиққан Самигжон Маннопов ҳамда Ҳадича Маннопова, подстанция хизмати муҳандиси лавозимида бир неча йил ишлаб нафақага чиққан Зухра Умарова, хавфсизлик техникаси  ва ишончлилик гуруҳи етакчи муҳандиси лавозимида бир неча йил ишлаб нафақага чиққан Гулнора Жуманова хонадонларида бўлиб, фахрий энергетиклар ҳолидан хабар олинди.

Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини топширилди.
Фахрий энергетиклар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган барча ватандошларимизни бугунги сана билан қутлаб, энергетика тизими мутахассисларига омад ёр бўлишини тилашди.

✍️ “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали маъмурияти
 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati