Жорий йил 8 май куни Энергетика вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар ташкил этилди.
Видеоконференс-алоқа шаклида ўтказилган мазкур семинарда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ойбек Абдуғаниев томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича долзарб масалалар юзасидан тегишли тушунча ҳамда маълумотлар берилди.
Семинарда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати бошлиғи Алишер Рахмонов ва бош мутахассиси Зокир Хакимов иштирок этишди.
Семинар давомида иштирокчиларнинг саволларига масъуллар томонидан батафсил маълумотлар берилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни 2024 йил 5 июнда қабул қилинган ва 2024 йил 6 декабрдан бошлаб кучга кирган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати