Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси жорий йилнинг 10–11 май кунлари Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳри Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳи, Бухоро шаҳрининг Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандий, Саид Амир Мир Кулол зиёратгоҳлари, Арк саройи, Минорайи Калон, Лаби Ҳовуз ансамбили, Нодир Дебонбеги мадрасаси, Кўкалдош мадрасаси, Лаби Ҳовуз масжиди, Ситораи Мохи Хоса саройларига саёҳат уюштиришди.
Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи 60 нафар самарқандлик энергетиклар ва оила аъзоларининг саёҳат-зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati