2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Электр тармоқлари учун замонавий ерлагич тизимлари тақдимоти ўтказилди
  • 12.05.2025
  • 8

Бугун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида юқори кучланишли электр тармоқлари таянч устунларининг ерлагич тизимига оид инновацион ишланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда жамият раҳбарияти ва мутахассислари, лойиҳа институтлари ҳамда қурилиш-монтаж ташкилотлари вакиллари, шунингдек, Санкт-Петербург шаҳридан ташриф буюрган “ВОЛЬТ-СПБ” компанияси мутахассислари иштирок этди.  

 

 

Тақдимотда “ВОЛЬТ-СПБ” компанияси мутахассислари юқори қаршилик хоссасига эга бўлган тупроқ шароити учун мўлжалланган замонавий ерлагич тизимлари бўйича тақдимот ўтказди.  

Жамият ахборот хизматига кўра, ушбу компания чақмоқдан ҳимоя (яшинқайтаргич) ва юқори самарадорликка эга ерлаш тизимлари бўйича инновацион ишланмаларга эга бўлиб, уларни тегишли тартибда патентлаган ва халқаро ҳамкорликда кенг қўллаб келмоқда.

 

 

Мулоқот давомида янги технологияларнинг амалиётдаги ўрни, ишлаб чиқариш ва эксплуатациядаги самарадорлиги, шунингдек, уларни маҳаллий шароитларга мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.  

Тақдимот якунида таъкидланганидек, мазкур тадбир соҳадаги ахборот алмашинувини фаоллаштириш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва электр тармоқлари хавфсизлигини замонавий талаблар асосида таъминлашда муҳимдир.  

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Манба: https://uza.uz/uz/posts/elektr-tarmoqlari-uchun-zamonaviy-erlagich-tizimlari-taqdimoti-otkazildi_718950

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati