Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Барча меҳнат ва уруш фахрийлари, байналминал жангчиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади. Улар ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу қувончли кунларда халқимиз мўътабар кексаларимиз, уруш ва меҳнат фахрийларини зиёрат қилиб, уларнинг дуосини олмоқда. Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, ҳарбий қисмлар раҳбарлари иштирокида уруш ва меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур кўмак ва ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Шу қаторда энергетика соҳаси фахрийлари холидан хабар олиш анъанаси ҳам мавжуд бўлиб, байрам арафасида меҳнат фахрийлари ва кам таъминланган оилаларга ҳайрия акцияси доирасида ёрдам қўли чўзилади.
Шундай тадбирлардан бири “Андижон магистрал тармоқлари” филиали Касаба уюшма бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилди. Меҳнат фахрийлари ва кам таъминланган оилаларга биринчи эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотларини топширилди.
“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали маъмурияти
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati