Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Европа Иттифоқи, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва Латвия Марказий молия агентлиги билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг “Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш – инклюзив равишда коррупциянинг олдини олиш” лойиҳасининг 2025 йил чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўқув семинарлари режалаштирилган.
Ўқув семинарлари давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик жамиятларининг ўрта ва юқори даражадаги давлат хизматчилари учун “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш” мавзусида бўлиб, ИҲТТнинг Ўзбекистонда коррупцияга қарши ислоҳотларнинг 5-раунд мониторинги тавсиялари инобатга олинган ҳолда ўтказилади.
Жорий йилнинг 12 май куни “Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш – инклюзив равишда коррупциянинг олдини олиш” лойиҳасининг 2025 йил чора-тадбирлар режасига мувофиқ Zoom платформаси орқали ўтказилган ўқув семинарида “Ўзбекистон милллий электр тармоқлари” АЖ Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати бошлиғи А.Рахмонов ва бош мутахассиси З.Хакимов этишди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati