⚡️ Аввал хабар берганимиздек, магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан электр узатиш тармоқларини назорат кўригидан ўтказилиб, кўрик тадбирида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи 110–220 ва 500 кВ кучланишли электр тармоқларида ўтказган назорат кўриги ҳамда жорий таъмирлаш ишлари акс этган.
Шунингдек, электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида, айрим линияларни мустаҳкамлаш учун қўшимча таянч устунлари, шунингдек, юқори кучланишли электр тармоқларига қушлар қўнишига қарши мосламалар ўрнатилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати