Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё кўргазма маркази (CAEx)да “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги” ўз ишини бошлади.
13 — 15 май кунлари бўлиб ўтадиган мазкур “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – 2025” бир қатор йирик тадбирларни ўз ичига олган.
Хусусан, “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2025” 27-халқаро кўргазма ва конференцияси, “Энергетика, энергия тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Повер Узбекистан 2025” 18-халқаро кўргазмаси, “Марказий Осиёнинг яшил ва энергия тежовчи технологиялари - GETCA” ихтисослаштирилган бўлими 5-халқаро энергетика конференцияси, шунингдек, халқаро ҳамкорлар билан бир қатор Г2Б ва Б2Б учрашувлари бўлиб ўтди.
Бундан ташшқари, кўргазма анжуманлари доирасида хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро экспертлар ҳамжамияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида соҳага оид долзарб мавзулар юзасидан қатор халқаро кўргазма ҳамда конференциялар ўтказилиши режалаштирилган.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/16204
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати