Ибратли оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлашга муносиб ҳисса қўшган оилаларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида, жорий йилнинг 13 май кунида бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти «Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали Чиноз участкаси бошлиғи лавозимида фаолиятини юритиб келаётган Мустафаев Нуржан Муталовичлар оиласи “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Оилабоши – Мустафаев Нуржан Муталович, 1990 йилдан буён энергетика соҳасига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Корхона томонидан бир неча бор намунали хулқи ва самарали меҳнати учун фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланган.
Оила бекаси – Мустафаева Нуркул Кураловна, 35 йилдан буён Тошкент вилояти Чиноз тумани 4-сонли умумий ўрта таълим мактабда рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлиб ишлайди. 8 нафар ўқувчи шогирдлари рус тили ва адабиёти фани бўйича турли даражадаги фан олимпиадаларида ғолиб бўлган.
3 йил давомида оила бекаси Н.Мустафаева Тошкент вилояти Чиноз тумани «Кўтарма» маҳалла фуқаролари йиғини қошидаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” аъзоси. “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” аъзоси сифатида 37 та ажрим ёқасидаги оилада олиб борилган низони бартараф этиш (медиация) жараёнларида фаол қатнашган.
Оилада тўрт нафар фарзанд бор, барчаси олий маълумотли.
Ўғли Й. Н. Муталов – 2013 йил Жиззах давлат педагогика институти Математика-информатика йўналишини тамомлаган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. Ҳозирда Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 41-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида ишлаб келмоқда.
Келини З.Муталова – 2013 йил Жиззах давлат педагогика институти Математика-информатика йўналишини тамомлаган. Ҳозирда Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида информатика фани ўқитувчиси вазифасида ишлаб келмоқда.
Ўғли Т.Н.Муталов – 2016 йилда Тошкент Ахборот технологиялар университети Махсус факультетини тамомлаган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. Ҳозирда Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика эксперт бош маркази ходими (Майор).
Келини Д.Муталова – 2018 йил Гулистон давлат университети Қозоқ тили ва адабиёти йўналишини тамомлаган. Ҳозирда Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
Ўғли О.Н.Муталов – 2019 йилда Тошкент Ахборот технологиялар университети Махсус факультетини тамомлаган. Ҳозирда Мудофаа вазирлиги 84112-ҳарбий қисм катта офицери (капитан) лавозимида ишлаб келмоқда.
Келини А.Муталова – 2020 йил Тошкент давлат педагогика университети Касб таълими йўналишини тамомлаган. Ҳозирда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 81-умумий ўрта таълим мактабида технология фани ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Ўғли А.Н.Муталов – Гулистон давлат университети тарих факультети сиртқи таълим йўналиши 4-босқич талабаси. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ ППХБ 2-МСБ 1-отряд инспектори лавозимида ишлаб келмоқда.
Келини З.Муталова – Ўзбекистон Миллий университети инглиз тили йўналиши 4-босқич талабаси.
Л.Б. Ғозиева, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati