Подстанциялар қувватини ошириш бўйича
Андижон вилоятида 220 кВ кучланишли “Сарой” подстанциясидаги 2х125 МВА қувватли 220/110/10 кВ АТ-1, АТ-2 трансформаторларини демонтаж қилиб, унинг ўрнига Андижон вилоятидаги 220 кВ кучланишли “Юлдуз” подстанцияда транспорт ҳолатида сақланаётган, 2 дона OSFPSZ русумли 200 МВА қувватли куч трансформаторларни олиб бориб ўрнатиш ва созлаш ишларини бажариб тўлиқ ишга тушириш.
Оралиқ масофа: 35,0 км
Оғирлиги: 198,4 тонна, (транспорт холатидаги оғирлиги 137,8 тонна)
Ишларни бажариш муддати: Иш режимига асосан 2025 йил май-июнь ойлари ичида 25 кун муддатда.
Иш ҳажми: Трансформаторни олиб бориш, жойига ўрнатиш, демонтаж-монтаж ва созлаш ишларини тўлиқ бажариш ҳамда кучланиш остига қўйиш.
Эслатма: Бажариладиган ишларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда экспертизадан ўтказилган смета ҳужжатлари ҳамда бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилиши лозим.
Харидлар трансформацияси офиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati