2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “China Energy Engineering Corporation” (CEEC) компанияси бош директори Ни Чжен билан учрашув ўтказди
  • 14.05.2025
  • 23

“Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “China Energy Engineering Corporation” (CEEC) компанияси бош директори Ни Чжен билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, хусусан, энергетика, инфратузилма ва саноат соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда CEECнинг фаол иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар электр энергияси ишлаб чиқариш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, замонавий инжиниринг ва қурилиш технологияларини жорий қилиш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини атрофлича кўриб чиқдилар. Шунингдек, мураккаб технологик иншоотларни қуриш, кадрлар тайёрлаш ва рақамлаштиришни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: https://t.me/hidoyatov_bsh/760

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati