⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан 110–220 ва 500 кВ кучланишли линияларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг магистрал электр тармоқларида ўтказган назорат кўриги ҳамда жорий таъмирлаш ишлари акс этган.
Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
Жумладан, мутахассислар металл конструкцияли таянч устунларини мустаҳкамлаш ва шикастланган тармоқ элементларини алмаштиш амалиётлари билан банд.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати