Акциядорлик жамияти Ахборот хизмати ва Мувофиқлик (комплайнс) хизмати томонидан ҳар йили очиқлик соҳасидаги ўз фаолиятини такомиллаштириш ёки кўламини кенгайтириш бўйича 3 тадан кам бўлмаган таклифлар ишлаб чиқиб, очиқ эълон қилиш анъанаси мавжуд.
Мисол учун, Акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг таклифи ва ташаббуси билан 2019 йилдан буён "ЙИЛ САРҲИСОБИ" номли туркум ҳисоботлар эълон қилиб борилади. Бу орқали Акциядорлик жамияти тасарруфидаги ҳар бир бош бошқарма, бошқарма, бўлим, хизмат ва филиалларнинг бир йиллик фаолияти сарҳисоб қилиниб, ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этиб борилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati