Президентимиз раислигида 9 апрель куни туризм салоҳиятини ошириш, ички ва ташқи сайёҳликни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса, ёшлар ва меҳнат жамоаларини саёҳатга фаол жалб этиш мақсадида ҳар ойнинг бир шанба-якшанбасини “Оила ва жамоа билан саёҳат куни” деб эълон қилиш таклифи билдирилган эди.
Ушбу ташаббус доирасида “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиалида самарали меҳнат қилиб келаётган, фаоллиги ва интизоми билан ажралиб турувчи ходимлардан бир гуруҳи Жиззах вилояти Зомин туманига эко-саёҳатга юборилди. Саёҳат давомида улар Зоминннинг қадимий тарихи, миллий мероси ва замонавий тараққиётини ўзида мужассам этган диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Саёҳат дастуридан Зомин қўриқхонаси, қўриқхона ҳудудидаги дор йўлига саёҳат «Wyndham» меҳмонхонасида 53-кишилик тушлик, 10 минг йиллик чинорни зиёрати, шиша кўприк саёҳатлари ўрин олди. Ходимлар нафақат дам олдилар, балки ўз билим ва дунёқарашларини кенгайтирдилар, эко-саёҳат тадбирларида жамоа бўлиб иштирок этиб, ўзаро дўстона муҳитни мустаҳкамлашга ҳам эришдилар.
Бундай саёҳатлар меҳнаткашларни рағбатлантириш, туризм маданиятини шакллантириш ва ватанга бўлган ҳурмат-эҳтиромни янада оширишга хизмат қилади.
“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat