2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.103.1: Электр энергия истеъмоли юқори даражага чиқиши кутилаётган ёз мавсумида энергия самарадорлигига эришишга оид тавсиялар жонли эфирга узатилди
  • 19.05.2025
  • 31

«Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «Шу куннинг мавзуси» дастурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-133-сон қарори юзасидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, электр энергия истеъмоли юқори даражага чиқиш кутилаётган ёз мавсумида энергия самарадорлигига эришиш учун тавсиялар берилди. Жонли радиомулоқотда бир қарашда жуда майда, аммо ўта муҳим масалалар атрофлича муҳокама этилди.

⚡️ Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Улуғбек Урунов ва "Ҳудудий  электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирок этди.

Дастур давомида энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, энергия ресурсларини бозор иқтисодиёти тамойилларига мувофиқ либерализациялаш, шунингдек, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги масалаларига оид мулоҳазалар баён этилди.

Дастур давомида истеъмолчиларга айрим тавсиялар бериб ўтилди.

Радиобошловчи Наффал Содиқжон ўғли.
 
Дастурни Мавжудахон Оппоқхўжаева тайёрлади.  

Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati