2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 20.05.2025
  • 41

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида электр энергиясини узатиш (транспортировка) жараёни барқарорлигини таъминлайдиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда режага мувофиқ назорат кўриклари ҳамда жорий таъмирлаш ишлари ўтказилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Подстанциялар хизмати ҳамда Тармоқлар хизмати мутахассисларининг магистраль электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанцияларда ўтказган назорат кўриги ҳамда жорий таъмирлаш ишлари акс этган.

 

 

110–220 ва 500 кВ кучланишли электр тармоқлари назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.  Жумладан, мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттириб, шикастланган тармоқ элементлари алмаштирилмоқда.

⚡️ Бундан ташқари, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, қушлар қўнишига қарши мосламалар, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Шу билан бирга, Подстанциялар хизмати мутахассислари Наманган вилоятидаги юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.

 

 

Электр энергияси истеъмол ҳажми сезиларли даражада ошиб бораётган иссиқ об-ҳаволи кунларда юқори кучланишли подстанцияларда мавжуд трансформаторларнинг совитиш тизими таъмирланиб, электр қурилма ва жиҳозлари чанқ қопламаларидан тозаланмоқда. Релели ҳимоя ва автоматика тизимидаги носоз қурилмалар таъмирланмоқда, ҳимоя тизимларининг электрон таъминот дастурлари такомиллаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

Жорий таъмирлаш жараёнлари ҳақида батафсил

‖  FacebookInstagramYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati