“Ўзбекистон МЭТ” АЖ нинг 2025 йил 4 февралдаги 2-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги юқори кучланишли подстанцияда “Фавқулодда вазиятлар рўй берганда объект раҳбарияти ва қутқарув тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилди.
Тадбирда Жиззах вилоятида жойлашган фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа тезкор хизмат вакиллари иштирок этишди. Тадбир иштирокчиларининг ушбу йўналишдаги билим ва кўникмалари ўрганилди.
Машғулотларда энергетика объектининг фуқаро муҳофазаси тузилмалари тайёргарлик даражасини ошириш, уларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда ҳолат содир бўлганда вилоят ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликдаги ҳаракатини уйғунлаштириш масалаларига оид билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.
Шунингдек, тадбир давомидаги ўқув машқларига қўйилган вазифаларни бажариш учун қутқарув, авария-техник, санитария, ёнғини бартараф этиш, алоқа ва ахборот ҳамда жамоат тартибини сақлаш гуруҳларнинг бошқарув ҳамда шахсий таркиби тўлиқ жалб қилиш каби вазифалар мувофиқлашуви кўриб чиқилди.
⚡️ Машғулотларда, шу билан бирга, подстанцияда меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи-ходимларнинг фавқулодда ҳолатда авария оқибатларнини бартараф этиш бўйича тайёргарлик даражаси ўрганилди.
Тадбир якунида машғулот муҳокамаси ўтказилиб, қатнашчилар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар танқидий таҳлил қилинди. Ҳар бир хизмат ходимларининг фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлари, хусусан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва ўт ўчиришдаги тезкор ҳаркати бўйича билимлари баҳоланиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни келгусида такрорламаслик чора-тадбирлари кўрилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati