Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича Навоий вилоятида кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, Қизилтепа туманида жойлашган “Farzod kelajak orzusi” МЧЖ томонидан 80 кВт қувватдаги қуёш панели орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳисобига маҳсулот таннархини камайтириш ҳамда иш ўринларини яратиш жараёни билан танишилди.
Шу каби, Кармана туманидаги “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖда замонавий тежамкор энергоблок қурилиши бўйича мутасадди идораларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шу ерда, “Ҳудудгаз Навоий” ГТФнинг табиий газ таъминоти бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда автоматлаштирилган маҳалла баланси “Ақлли маҳалла” дастури ҳамда табиий газни тежаш ва тармоқдаги йўқотишларни камайтириш бўйича тақдимотлари ўтказилди.
Навбаҳор тумани электр таъминоти корхонасида ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув машқ полигони билан танишилди.
Бундан ташқари, “Яшил Энергия” компанияси томонидан оғир тоифадаги маҳаллаларда қуёш фотоэлектр станциялари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида қуёш панелларини ўрнатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ўтказилди.
Ишларни янада жадаллаштириш бўйича мутасадди идораларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ҳудудларда ўрганишлар давом этмоқда.
Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Манба: https://t.me/uzbprokuratura/65223
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати