2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ИЖРО ИНТИЗОМИ: Акциядорлик жамияти раҳбариятининг Президент фармони ижроси юзасидан ҳисобот тақдимоти ҳамда ҳафталик жорий масалалар муҳокамаси
  • 23.05.2025
  • 90

Бугун, 2025 йил 23 май куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С. Артиков бошчилигида Акциядорлик жамиятидаги ишчи тартибидаги масалаларга бағишланган йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПФ-143-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 199-сон мажлиси баёни бажарилишида “Ўзбекистон МЭТи” АЖ томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда Акциядорлик жамияти раҳбариятининг масъулияти тўғрисида ҳисобот тақдимоти бўлиб ўтди.

Дастлаб йиғилишда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.А. Исақулов (бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.А.Назиров) томонидан ҳафтанинг ҳар душанба куни бўлиб ўтадиган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинди.

Йиғишнинг иккинчи қисмида Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Собиржон Садуллаевич «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш» ҳамда «Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари» йўналишида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот маълумотлари ҳамда слайд тақдимоти ҳавола этилди.

Маълум қилиндики, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025 йил 6 мартдаги Ф-18-сон Фармойишига асосан Акциядорлик жамият томонидан жами 2,4 млрд.сўм пул маблағлар Фармонда белгиланган маҳалла ва овулларга йўналтирилган.

Натижада, 8 та йўналиш бўйича юқори натижалар  кўрсатилиб, белгиланган вазифалар бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги Ф-18-сонли Фармойиши ижроси бўйича Акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан амалга оширилган ишлар тақдимоти (слайд)

Бунда:

1️⃣ Ҳар бир маҳаллада етакчи тадбиркорларни бириктириш орқали аҳоли томорқаларида “Бир маҳалла  — бир маҳсулот” ҳамда ижара ерларида “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида сердаромад экинлар экилишини ташкил этиш.

2️⃣ Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ариқ ва зовурларни тозалаш бўйича оммавий ҳашар ва маданий тадбирларни ташкил этиш.

3️⃣ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси  доирасида дарахт кўчатлари экилишини ташкил этиш, камбағал оилалар хонадонларига экиш учун мевали дарахтлар кўчатларини етказиб бериш.

4️⃣ Маҳаллаларда мини-трактор ва мотокултиватордан фойдаланган ҳолда аҳоли томорқаларини экин экишга тайёрлаш ишларини ташкил этиш ҳамда уларга уста-деҳқонлар ва агрономларни бириктириш.

5️⃣ Сув таъминоти оғир бўлган  маҳаллардаги суғориш тизими билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни Наврўз умумхалқ байрамига қадар якунлаш.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/34743

6️⃣ Камбағал оила аъзолари  ҳамда ишсиз фуқароларга молиявий кўмак пакетлари (ихчам иссиқхона, парранда, балиқ, чорва моллари, асалари қутилари, лимон, хурмо ва бошқа экинларнинг йпйғ ва кўчатлари) тақдим этилишини таъминлаш.

7️⃣ Маҳаллаларда аҳоли даромадларини оширишга қаратилган микролойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўриш.

8️⃣ Камбағал оилаларнинг оғир касаллиги ҳамда ногиронлиги бўлган аъзоларининг даволанишига кўмаклашиш, фарзандларини хорижий тиллар ва касб-ҳунарга ўқитиш.

▶️ Батафсил 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги Ф-18-сонли Фармойиши ижроси бўйича
 

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati