2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
Манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Европа Иттифоқи, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) ва Латвия Марказий молия агентлиги билан ҳамкорликда халқаро тажриба ўрганилди
  • 23.05.2025
  • 19

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Европа Иттифоқи, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) ва Латвия Марказий молия агентлиги билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг “Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш – инклюзив равишда коррупциянинг олдини олиш” лойиҳасига мувофиқ ўқув семинар ташкил этилди.

2025 йил чора-тадбирлар режасига мувофиқ 21-22 май кунлари давлат хизматчилари учун “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш” мавзусида (ИҲТТнинг Ўзбекистонда коррупцияга қарши ислоҳотларнинг 5-раунд мониторинги тавсиялари инобатга олинган ҳолда) Коррупцияга қарши курашиш агентлиги биносида ўқув семинари бўлиб  ўтди.

Мазкур ўқув семинарида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати бошлиғи Алишер  Рахмонов ва бош мутахассис Зокир Хакимов иштирок этишди.

‖  FacebookИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati