2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 220–500 кВ кучланишли электр тармоқларида муккамал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 26.05.2025
  • 47

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 220 кВ кучланишли Л-С-С электр тармоғида жорий таъмирлаш ишлари ҳамда 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л–527 бўлган электр тармоғида муккамал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Назорат кўригида аниқланган камчиликлар тасдиқланган режага асосан, махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

⚡️ Мисол учун, мутахассислар томонидан линиянинг ПФ-4.5 русумли изоляторларни янги — ПСД-70Э русумли изоляторларга алмаштириштириб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди, қушлар қўнишга қарши ўрнатилган мосламалар созлиги таъминланди.

 

 

Бундан ташқари, металл конструкцияли таянч устунларни мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлар бажарилди.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати


http://t.me/uzmetaxborotxizmati