Хитой қуёш энергетикаси бўйича янги рекордга қараб кетмоқда
☀️ 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойи якунларига кўра, Хитой Халқ Республикасида қуёш панеллари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 42 фоиз ошди ва 329 миллиард кВт⋅соатга етди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг бутун йиллик натижаси (327 млрд кВт⋅соат)дан ҳам юқори.
Жорий йил якунига қадар мамлакатда қуёш энергетикаси орқали ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажми 1 триллион кВт⋅соатдан ошиши кутилмоқда. Бу, айниқса, ёз ойларидаги мавсумий ўсиш муҳим аҳамиятга эга. Таққослаш учун: Россияда 2024 йили умумий электр энергияси истеъмоли қарийб 1,2 триллион кВт⋅соатни ташкил этган.
▶️ Тармоқ ривожининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи – электр энергияси ишлаб чиқарувчи инфратузилманинг кенгайиши ҳисобланади. Эмбер маълумотларига кўра, 2024 йилда Хитойда 278 ГВт қувватга эга қуёш панеллари ишга туширилган бўлиб, бу ўтган йилдагига нисбатан 28 фоиз кўп. Ушбу «янги» қувватларнинг 57 фоизи йирик электр станциялари ҳиссасига тўғри келса, 43 фоизи тарқоқ (маҳаллий) қуёш генерацияси ҳиссасига тўғри келади.
Манба: https://t.me/riseofelectro/6248
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати