Ўзбекистон Республикаси Бош Вазириниг 2024 йил 22 январдаги “Фавқулодда вазиятлар рўй берганда объект раҳбарияти ва қутқарув тузилмаларининг ҳаракатлари тўғрисида”ги 1-сонли буйруғи ҳамда “Ўзбекистон миллий элект тармоқлари” акциядорлик жамиятнинг 2025 йил 4 февралдаги 2-сонли буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил 22 май куни «Тошкент-500» подстанциясида “Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машғлоти ўтказилди.
Машғулотнинг асосий мақсади объектнинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш қисми шахсий таркибининг тайёргарлик даражасини ошириш, уларни зилзила содир бўлганда Ички ишлар, ФВБ, Соғлиқни сақлаш ва қутқарув хизматлари ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликдаги ҳаракатини уйғунлаштиришдан иборат.
Ўқув машқларига қўйилган вазифаларни бажариш учун қутқарув, авария-техник, санитария, ёнғини бартараф этиш, алоқа ва ахборот ҳамда жамоат тартибини сақлаш гуруҳларнинг бошқарув ва шахсий таркиби тўлиқ жалб қилинди. Ўқув машқларининг натижаларига кўра Тайёр деб баҳоланди.
Махсус-тактик ўқув машғлотидан фотолавҳалар
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati