2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Бизга 220/110/10 кВ кучланишли «Сувли» подстанцияси СШ-3 дан захира қуввати учун техник шарт олишда амалий ёрдам беришингизни сураймиз!»
  • 14.05.2025
  • 20

Мурожаат эгаси: Шерзод Шомуродов, Самарқанд вилояти, “Алишер полиз экинлари” фермер хўжалиги (Пахтачи тумани, Бўстон МФЙ).

Электрон почта: кўрсатилмаган.

Мурожаат мазмуни: “Алишер Полиз экинлари фермер хўжалиги маъмурияти шуни ёзиб маълум киладики, бизга 220/110/10 кВ кучланишли «Сувли» подстанцияси СШ-3 дан захира қуввати учун техник шарт олиш учун амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Шерзод Шомуродов, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масалага расмий хат шаклидаги жавоб сифатида почта орқали юборилмоқда:

Жавоб хати

Батафсил жавоб: Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Бўстон МФЙ “Алишер полиз экинлари” фермер хўжалигини 220/110/10 кВли «Сувли» подстанциясининг 10 кВли шиналар секциясига улаш юзасидан мурожаатини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагилар маълум қилинади:

Объектни ягона энерготизимга улаш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги "Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 338-сон қарорининг III-бўлими талабларига биноан фойдаланувчи томонидан "Узатиш тизимига уланиш" учун талабнома киритилиши (илова қилинади), уланиш бўйича тадқиқот ўтказиши ва тадқиқот натижалари бўйича техник ечимнинг энг мақбул варианти бўйича Узатиш тизими оператори томонидан техник шарт берилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган ишлар бажарилгандан сўнг ўрнатилган тартибда техник шарт берилиши маълум қилинади.

Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти фаолият юритмоқда ва унда бошқа мурожаатларга тааллуқли батафсил маълумотлар мавжуд.

Elektron pochta: info@uzbekistonmet.uz   

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

☎️ Call centre raqami: +998 (55) 500-5545 

“Биз билан боғланиш” рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/pages/view/contact_us

 Юридик ва жойлашув манзили: Тошкент шаҳри, 100084, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал «Минор» метро бекати.

Телефон: +998 71-236-6035 (Ахборот хизмати)

Телефон: +998 55 500-5545 (Ишонч телефони- Call sentr,  9:00 дан 18:00 гача, тушлик 13:00 дан 14:00 гача)

Телефон: +998 71-208-5622 (Бошқарув раиси ёрдамчиси)

Девонхона: +998 71-236-6226 (Канцелярия, фақат расмий хатлар юзасидан)

Фуқаролар мурожаатлари учун: +998 55-503-1392

 Идоравий алоқа маркази (ишонч телефони) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқланганда боғланиш учун махсус рақам: +998-71-208-5649

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati