Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси 2025 йил 31-май, 1-июн дам олиш кунлари Шаҳрисабз шаҳридаги А.Темур хиёбони ва «Мираки» санаториясига саёҳат уюштиришди.
"Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиалининг 52 нафар ишчи ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан биргаликда уюштирилган саёҳат-зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati