2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 03.06.2025
  • 20

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида туну кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқларида режага мувофиқ назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Мисол учун, «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан магистраль электр тармоқларида ўтказилган назорат кўригида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ташкилий муҳандислик ва ишлаб чиқариш ишлари олиб борилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда пайвандчилар томонидан таянч устунлари таркибий элементларини мустаҳкамловчи мосламалар тайёрлаш ва Тақмоқлар хизмати томонидан уларни ўрнатиш ишлари акс этган.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati