«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан назорат кўригида аниқланган камчиликлар тасдиқланган режага асосан, махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
⚡️ Жумладан, 220 кВ кучланишли «Самарқанд» подстанциясининг 220 кВ очиқ тақсимлаш қурилмаси ва ундан чиқувчи линияларда жорий таъмир ва синов ишлари олиб борилди, шунингдек, 220 кВ кучланишли «Иштихон» подстанциясида трансформаторлар остидаги шағал қопламасини янгилаш ишлари бажарилди.
Бундан ташқари, 220 кВ кучланишли «Каттақўрғон» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари, «Сўғдиёна» подстанциясида контакт қизишларнинг олди олинди.
Бундан ташқари, юқори кучланишли электр тармоқларининг металл конструкцияли таянч устунларини мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлар бажарилмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистраль электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати