2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида малака оширди
  • 09.06.2025
  • 60

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДСБАда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун тизимли малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Қисқа муддатли ўқув семинарларида матбуот котиблари –

  ⚫️  Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёти ва барқарорликка йўналтирилган 2030 йилги стратегик вазифалар;

  ⚫️  Дунёнинг мафкуравий манзараси ва жамиятни маънавий тахдидлардан асраш муаммолари;

  ⚫️  Музокаралар олиб бориш самарадорлигини ошириш усуллари;

  ⚫️  Ахборот хизматлари фаолиятига доир касбий ахлоқий ва ҳуқуқий асослар: миллий ва хорижий тажриба;

  ⚫️  Сунъий интеллект: ривожланиш босқичлари, соҳасидаги инновациялар, афзалликлари ва хатарлар;

  ⚫️  Давлат хизматида протокол ва этикет қоидалари каби мавзуларда билим-кўникмаларини оширди.

 

 

Ўқув машғулотлари параллел равишда назарий ва амалий олиб борилди.

✅ Бугун малака ошириш курсини муваффақиятли якунлаган тингловчи-матбуот котибларига Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси сертификати тантанали топширилди.

Манба: https://t.me/aoka_uz/13187

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati