Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳокимиятининг расмий мурожаатига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмаси томонидан Қурбон Ҳайити байрами арафасида Хайрия акцияси ўтказилди.
Кам таъминланган, ногирон ҳамда боқувчисини йўқотган фуқароларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож 40 та оилага ҳомийлик маблағлари ҳисобидан биринчи эҳтиёж рўйхатидаги озиқ-овқат (ун, ёғ, шакар, гуруч, гўшт, макарон, чой ва байрам ширинликлари, шунингдек, кир ювиш кукуни ва совун) маҳсулотлар тарқатилди.
Шунингдек, энергетика соҳасида фаолият юритган меҳнат нафақасидаги фахрийлари ҳолидан хабар олинди.
© «ҚАРАҚАЛПАҚСТАН–МТРК» ТEЛEКАНАЛИ
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати