2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: Мутахассислар 110–220 кВ кучланишли подстанция ҳамда электр тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 09.06.2025
  • 66

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли линияларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Шу жумладан, «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан назорат кўригида аниқланган камчиликлар тасдиқланган режага асосан, махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 110–220 кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда ўтказган назорат кўриги ҳамда жорий таъмирлаш ишлари акс этган.

 

 

Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

Жумладан, мутахассислар металл конструкцияли таянч устунларини мустаҳкамлаш ва шикастланган тармоқ элементларини алмаштиш амалиётлари билан банд.

Бундан ташқари, юқори кучланишли электр тармоқларининг металл конструкцияли таянч устунларини мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлар бажарилмоқда.

 

 

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati