Мурожаат эгаси: Ондаева Шалола Холиковна, Тошкент шаҳри, “Ўрикзор” савдо комплекси.
Электрон почта: lazizbekravsanov2017@gmail.com
Мурожаат мазмуни: Ассалом алейкум! 3 та омборхонам бор, ҳар бирига 2024 йил 4 январь санасида электр ҳисоблагич (счётчик) ўрнатилган ва ҳозирги кўрсаткичи 1 — 4560 кВ, 2 — 1380 кВ,3 — 260 кВ кўрсатмоқда (03.06.2025 сана ҳолатига). Бизда бир киловатт учун 1070 сўмдан тўланганда, ҳамма кўрсатгичлар қўшилганда: 6200 кВ × 1070 = 6 634 000 сўм бўлади. Мен 2024 йил декабргача 4 810 000 сўм тўлаганман ва 2025 йил 3 июнгача 1 400 000 сўм тўлаганман. Менинг ҳисобим бўйича қарзим 423 000 сўм, лекин электр энергия ходимлари қарзим 2,0 млн сўмдан ошиқлигини айтишяпти. Шуни ким тўғри ҳисоблаб бера олади?
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Шалола Холиковна, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан ҳисобдорлик юритмайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/37446
“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тақсимловчи тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
Quyi tashkilotlar https://het.uz/oz/lists/view/7
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати