Бугун, 2025 йил 10 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Ф.M.Қурбонов бошчилигида Акциядорлик жамиятидаги ишчи тартибидаги жорий масалаларга бағишланган йиғилиши ва иқтисодий ўқиш тақдимоти бўлиб ўтди.
Дастлаб йиғилишда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.A.Исақулов (Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари A.A.Назиров) томонидан ҳафтанинг ҳар душанба куни бўлиб ўтадиган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ижро интизомига оид масалалар атрофлича таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, Феруз Мустафоевич Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 53-сонли қарорига асосан хорижий инвестиция ҳамда кредитлар иштирокида магистраль электр тармоқларини ва подстанцияларини ривожлантириш ҳамда модернизация ва реконструкция қилишга қаратилган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Жумладан, 2025 йил инвестиция дастури доирасида 461,3 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштириш режалаштирилгани (2024 йил ўзлаштиришга нисбатан 125 фоиз), хусусан, 2025 йил январь-май ойларида 97,7 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 100,2 млн доллар (режага нисбатан 102,5 фоиз) ўзлаштирилди. Бунда, 26,6 млн доллар давлат кафолати остидаги чет эл маблағлари (режага нисбатан 104,0 фоиз) ҳамда 73,6 млн доллар бошқа хорижий инвестиция маблағлари (режага нисбатан 102,0 фоиз) экани ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
▶️ Батафсил
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati