❗️ Электр ёки газдан кўп ишлатган эҳтиёжманд оилаларга давлат томонидан ёрдам пули — яъни компенсация берилмоқда. Бу орқали аҳолининг харажатлари енгиллаштирилмоқда ва ижтимоий тенглик таъминланмоқда.
Бугунги кунгача 277 719 та оила ариза топширган. Шундан:
✅ 240 018 таси — ижтимоий ҳимоя реестрига ёки камбағал оилалар рўйхатига киритилган оилалардан;
✅ 37 701 таси — рўйхатга кирмаган, лекин оғир аҳволдаги оилалардан.
Ушбу ёрдам молиявий қийинчиликка дуч келган оилаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Аризалар кўриб чиқилмоқда, эҳтиёж аниқланмоқда ва компенсациялар тайинланмоқда.
☺️ Агар сиз ҳали ариза топширмаган бўлсангиз — яшаб турган маҳаллангиздаги ижтимоий ходимга, «Инсон» марказига ёки 1140 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
↗️ Мақсад — ҳар бир фуқаро учун энергия билан таъминланишда тенглик яратиш ва адолатни таъминлаш.
Манба: https://t.me/ijtimoiyhimoya_agentligi/4210
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати