2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
AIIB БИЛАН УЧРАШУВ: СТРАТЕГИК ҲАМКОРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
  • 10.06.2025
  • 63

2025 йил 10 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда Осиё инфратузилма инвестициялари банки (AIIB) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувга банкнинг Инвестиция блоки раҳбари (2-регион) жаноб Константин Лимитовский раҳбарлик қилди.

Томонлар энергетика соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини, ҳамкорликнинг кейинги қадамларини, шунингдек, инфратузилмавий ташаббусларни молиялаштириш шартларини муҳокама қилдилар. Ушбу лойиҳалар Ўзбекистон энергетика тизимини модернизация қилиш ва барқарор ривожлантиришга хизмат қилади.

AIIB томонидан кўрсатилаётган узоқ муддатли қўллаб-қувватлашни юксак қадрлаймиз ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига ишонч билдирамиз.

#AIIB #Ўзбекистон #МЭТ #Энергетика #Инфратузилма #БарқарорРивожланиш #Инвестициялар

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati