⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Мисол учун, «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистраль электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati