Маълумки, мамлакатимиз энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳага янги технологиялар, замонавий қурилмалар, инноватсиён ишланмалар кириб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, соҳа мутахассисларининг билим-малакасини доимий равишда ошириб боришни тақозо этади.
Айни дақиқаларда, 2025 йил 11 июнь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати биносининг кичик мажлислар залида халқаро тоифадаги мутахассислар иштирокида ўқув семинар бўлиб ўтмоқда. Унда Белорусия Республикасидан ташриф буюрган мутахассислардан ташқари мамлакатимиздаги электр энергетика тармоқ корхоналар вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
⚡️ Ўзбекистон Республикаси «Энергетиклар миллий ассоциацияси«нинг 2024 йил 3 июндаги расмий хатига асосан МДҲда хизмат кўрсатган энергетик — Валерий Леонидович Радюк иштирокида «Энергияни сақлаш манбаларининг замонавий турлари ва уларни электр энергетика тармоғида қўллаш имкониятлари» мавзусида ўтаётган мазкур семинарда қуйидаги масалалр муҳокама этлмоқда:
♦ Энергетика соҳасига кириб келган янги атамалар, уларнинг таснифи ва мазмун-моҳияти;
♦ Тўғри тақсимланган генерация қувватлари, халқаро тажриба ва электр энергетика умумтизимига янги генерация қувватлари ва энергия сақлаш тизимларини интеграция қилиш;
♦ Электр таъминоти барқарорлигини таъминлашда «яшил энергия» манбаларининр аҳамияти, лойиҳалаш, муҳандислик ҳисоб-китоблари, одатий хатолар ва доимий мониторинг.
⇒ Ўқув семинари давом этмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати