“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти кичик мажлислар залида «Finasia Capital Ltd.», «ScholzvonGleich» ва «ScholzvonGleich» компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шу жумладан капитал облигацияларини чиқариш имконияти муҳокама қилинди.
Мазкур молиявий восита орқали магистраль электр тармоқлари ва подстанцияларини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари ва шартлари кўриб чиқилди.
⚡️Учрашувда Иқтисодиёт бошқармаси мутахассиси хорижий меҳмонларга Акциядорлик жамияти ҳақида умумий маъумотлар (тақдимот) бериб ўтди.
Маълумот ўрнида: Юқорида номлар тилга олинган компаниялар — офиси хориж ва ўзбекистонда жойлашган молиявий консалтинг компаниялар ҳисобланади.
Бундай молиявий консалтинг компаниялар асосан Ўзбекистон ва бошқа ривожланаётган мамлакатлардаги компания ва банклар учун халқаро молия институтлари, хорижий банклар ҳамда халқаро молия бозорларидан молиявий ресурслар жалб этиш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатади. Улар янги потенциал ҳамкор мезонларига жавоб берадиган мижозлар учун мос имкониятни қидиришга, шунингдек, бозор шароитларини ҳисобга олган ҳолда жозибадор молиялаштириш манбасини топишга ёрдам беради.
Инвестиция бошқармаси
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati