2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АХБОРОТ ХИЗМАТИ ҲИСОБОТИ: Расмий веб-сайт саҳифалари "Энг кўп бериладиган саволлар" номли рукн билан тўлдирилди
  • 13.06.2025
  • 14

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 81-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижро этилмоқда.

Жумладан, Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низомда келтирилган талаблар «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайтида ўз аксини топган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтида мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайн версияси, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга тезкор муносабат билдириш, ташрифлар статистикасини ўрганиш ва назорат қилиш, веб-сайт бўйича излаш имконини берувчи функциялар мавжуд.

 

 

❗️ «Ўзкомназорат» назорат инспекциясининг таклифлари инобатга олиниб, расмий uzbekistonmet.uz веб-сайт саҳифалари "Энг кўп бериладиган саволлар" номли рукн билан тўлдирилди. Янги нимрукнга жамоатчилик билан мулоқот учун яратилган электрон платформалар орқали энг кўп бериладиган саволлар ва уларнинг жавоблари жойлаштирилди.

⇒ Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига биноан, Акциядорлик жамиятининг очиқлик ва шаффофлик сиёсатига оид талабларни такомиллаштириш мақсадида:

☎️ Call марказ рақами — +998 (55) 500-5545,

“Онлайн резюме” ва

✍️ “Онлайн маслаҳатчи”

электрон дастурлари жорий қилинган ва  uzbekistonmet.uz веб-сайт билан интеграциялаштирилган.

 

 

Шунингдек, «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

Қўшимча маълумот:

Юридик манзил: Тошкент шаҳри, 100084, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй

Телефон: +998 71-236-6035 (Ахборот хизмати)

☎️ Телефон: +998 55 500-5545 (Ишонч телефони- Call sentr,  9:00 дан 18:00 гача, тушлик 13:00 дан 14:00 гача)

Телефон: +998 71-208-5622 (Бошқарув раиси ёрдамчиси)

Девонхона: +998 71-236-6226 (Канцелярия, фақат расмий хатлар юзасидан)

✍️ Фуқаролар мурожаатлари учун: +998 55-503-1392.

 

 

❗️«Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқланганда боғланиш учун махсус рақам: +998-71-208-5641

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz

⏺️ Манба

▶️ Архив (манба)

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati