2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: Юқори кучланишли электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 16.06.2025
  • 26

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. 

Мутахассислари томонидан назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли Л-Беруний линиясида олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш ишлари акс этган. Жумладан, мутахассислар шикастланган тармоқ элементларини алмаштиш амалиётлари билан банд.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati