Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ–4366-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 844-сонли қарорида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида истеъмолчилар (юридик ва жисмоний шахслар) билан узвий ахборот алманишувини такомиллаштириш ҳамда ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш иш ҳажми сезиларли даражада ошаётгани ҳисобга олиб, Ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштириш учун Акциядорлик жамияти тасарруфидаги 14 та магистрал электр тармоқлари филиалларининг телеграм каналлари ишга туширилди.
Мазкур телеграм каналлари орқали электр энергияси истеъмолчилари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва 12 та вилоятда жойлашган ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ҳамда линияларда олиб борилаётган жорий ва мукаммал таъмирлаш, инвестиция лойиҳаларининг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишлари, фавқулодда (аварияли) ёки режали (зарурият туфайли) ўчишлар, шу билан бирга, Филиаллар фаолиятига оид хабар ва янгиликлар билан танишиб боришлари мумкин.
МУҲИМ ЭСЛАТМА: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ҳамда линияларда олиб борилаётган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларида хавфсиз иш шароитини яратиш мақсадида у ёки бу подстанция электр қурилмаси ёки маълум бир техник муҳандислик номига эга бўлган юқори кучланишли электр тармоғини маълум бир вақт оралиғида ўчириб туриш зарурияти туғилса, истеъмолчилар уланган тақсимловчи тармоқларга “ҳалқалаш” усулида бошқа электр тармоғи орқали кучланиш бериб турилади ва кўпинча бундай ўчишларни истеъмолчилар сезмайдилар.
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН МАЪЛУМОТ: Истеъмолчилар билан электр таъминоти юзасидан шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, тақсимловчи тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш турдош ташкилот — “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
het.uz – расмий веб-сайти
Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
Call centre: 1154
ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш ва электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
Батафсил маълумотлар «Энг кўп бериладиган саволлар» рукнида берилган: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/76
Марҳамат, магистрал электр тармоқлари филиалларининг қуйида ҳаволаси кўрсатилган телеграм каналларига аъзо бўлинг ва уларни мутазам равишда кузатиб боринг:
«АНДИЖОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot
«СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
✍️ Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/52509
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати