5. САВОЛ: Бўш иш ўринларига қандай қилиб ҳужжат топширсам бўлади? «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига ишга кириш учун қандай талаблар мавжуд?
ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро! Бизнинг ташкилотга ишга киришингиз учун, аввало, Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси kadr_nes@uzbekistonmet.uz электрон почтасига резюме-маълумотномангизни юборишингиз лозим.
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Веб-сайт: uzbekistonmet.uz
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, аксарият номзодлар учун олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.
Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар сафар бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар расмий веб-сайтимиз ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида жамоатчилик эътиборига тақдим этилганидан сўнг тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз.
Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар эълон қилинган талабларга мос келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади ва бу ҳақда uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Бўш иш ўринлари» рукнида қўшимча эълон берилади. Шундан сўнг Ишга қабул қилиш комиссияси томонидан номзодлар билан суҳбат ўтказилади. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар Комиссия томонидан раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этади ва ишга қабул қилинади.
Ҳурмат билан,
Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси
Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Бўш иш ўринлари» рукнида доимий равишда эълон қилиниб, бу ҳақдаги ойлик ҳисоботлар ҳар ойнинг 10 санасигача Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб борилмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтида «Онлайн резюме» функцияси ишга туширилган.
Бу янги қулайлик ишга кириш истагида бўлган мутахассислар билан Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси мутахассисларини бевосита, онлайн режимда боғлаб, иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume
Ҳурмат билан,
Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси
✅ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг чораклик ва ҳар ойда янгиланиб борадиган маֹълумотларини Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали орқали кузатиб боринг!
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25
‼️ Эслатма: ўз таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этаётган фуқаролар айнан қайси лавозимга ўз номзодини таклиф этаётганини, шу билан бирга, қайта боғланиш учун телефон рақамларини тўғри ёзиб юборишлари шарт.
ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:
• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;
• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;
• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615; 71-208-5670.
Веб-сайт: uzbekistonmet.uz/
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати