«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалининг юқори кучланишли ҳаво линиялари хизмати ходимлари томонидан электр энергиясини генерация (ишлаб чиқариш) жараёнидан тақсимловчи қурилмаларга етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳаво тармоқдағидаги носозликлар ва узилишларни олдини олиш мақсадида 220 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-Роустон бўлган ҳаво тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
⚡️ Жумладан, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, қушлар қўнишига қарши мосламалар ҳолати таъмирланиб, янги мосламалар ўрнатилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
Шу билан бирга, юқори кучланишли электр тармоқларининг таянч устунларини мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлар бажарилмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ” ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!