❗️ Сиз ҳам компенсация олишингиз мумкин!
Газ ва электр тўловлари оғирлик қиляптими? Ёлғиз эмассиз. Давлат ёрдам бермоқда — ва сиз ҳам бу имкониятдан фойдалана оласиз!
Бугунги кунгача 915 151 оила компенсация олиш учун ариза топширди!
✅ 808 567 таси — ижтимоий ҳимоя реестрида ёки камбағал деб топилган оилалар,
✅ 106 584 таси — ҳали рўйхатга кирмаган, аммо ёрдамга муҳтож оилалар.
Бу ёрдам — реал ҳаётни енгиллаштиради. Электр ва газ учун тўловларингизни қоплашда қўллаб-қувватлайди.
Компенсациялар 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача тўлаб берилади.
Сиз ҳали ариза топширмадингизми?
Унда энди айни вақт:
♂️ Маҳалладаги ижтимоий ходим,
☺️ «Инсон» маркази,
ёки 1140 рақами орқали мурожаат қилинг!
Манба: https://t.me/ijtimoiyhimoya_agentligi/4294
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati