2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Диққат, эълон! Термиз шаҳрининг 3 та маҳалласи электр таъминотида қисқа муддатли ўчишлар содир бўлиши мумкин
  • 17.06.2025
  • 23

«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали сизларга шуни маълум қиладики, эртага, 2025 йил 18 июнь куни соат 04:00 дан 11:00 гача:

♦ 110 кВ кучланишли Л-АМУ-Термиз линиясининг 60-61-72-73-75-76-90-91-92-93-119-120-122-123-127 ва 128-сонли таянчлар оралиғида;

♦ 110 кВ кучланишли Л-АМУ-Термиз Октава 15-16 ва 48-79-сонли таянч устунлари  

оралиғидаги дарахтларнинг айрим шохлари симга яқинлашиб қолганлиги сабабли, фавқулодда ўчишларнинг  олдини олиш мақсадида, шунингдек, мутахассислар учун хавфсиз иш шароити яратиш учун 110 кВ кучланишли  Л-АМУ-Термиз электр тармоғи вақтинча тармоқдан узиб турилади.

❗️Электр тармоғида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилаётган пайтида Термиз шаҳридаги «Боғишмол», «Мангузар» ва «Каттабоғ» маҳаллаларда вақтинча (соат 04:00 дан 11:00 гача) электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин.

⚡️ Юзага келиши мукин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” АЖ  филиали ахборот хизмати