2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда
  • 18.06.2025
  • 34

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиалида юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда таъмирлаш-созлаш, техник хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда. Жумлада, Фарғона вилояти ҳудудида жойлашган 220–500 кВ кучланишли подстанцияларнинг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида филиалда кенг кўламли профилактик ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур техник хизмат ишларидан кўзланган мақсад — юқори кучланишли подстанцияларнинг ишончлилигини ошириш, фавқулодда ўчишларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчилар электр таъминоти барқарорлигини беришни таъминлашдан иборат.

Шу билан бирга, Акциядорлик жамияти томонидан тасдиқланган иш режаларига мувофиқ, мавсумий ободонлаштириш тадбирлари ҳам амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2025 йил 30 январдаги 14-сонли буйруғи асосан жорий йил 1 февралдан 1 октябргача бўлган даврда атроф-муҳитни ободонлаштириш ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кўрик ойлиги эълон қилинган.

Мазкур давр мобайнида Филиал тасарруфидаги энергетика объектлари ҳудудида бегона ўтларни тозалаш, яшил ҳудудларни парваришлаш, йўлакларни таъмирлаш, дарахт ва буталарни шакллантириш каби ишлар босқичма-босқич бажарилмоқда. Бу эса ишчи-ходимлар учун хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратишга хизмат қилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан амалга оширилаётган техник хизмат, таъмирлаш ва ободонлаштириш жараёнлари акс эттирилган. 

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati