2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Хитой АҚШга нисбатан икки баробардан кўпроқ электр энергияси истеъмол қилмоқда
  • 18.06.2025
  • 9

⚡️ 2024 йилда глобал электр энергияси истеъмоли 4 фоиз ўсди ва илк бор 30 миллиард кВт⋅соатдан ошди. «Эмбер» маълумотларига кўра, мутлақ ифодада ўсиш 1 триллион 172 миллиард кВт⋅соатни ташкил этди – бундан юқори кўрсаткичлар фақат «постпандемия» йили бўлган 2021 йилда ҳамда «постинқироз» даври ҳисобланмиш 2010 йилда кузатилган эди.

Жаҳон электр энергияси истеъмолининг деярли учдан бир қисми Хитойга (32,6 фоиз) тўғри келди. Бу кўрсаткич бўйича у АҚШни (14,3 фоиз) икки баробардан зиёд фарқ билан ортда қолдирди. Европа Иттифоқи, Ҳиндистон ва Россиянинг жами улуши 19,4 фоизни, қолган барча давлатлар улуши эса 33,7 фоизни ташкил қилди.

▶️ Жон бошига тўғри келадиган истеъмол бўйича етакчи давлат Канада бўлди: 2024 йилда ҳар бир аҳолига ўртача 15,5 МВт⋅соат электр энергияси тўғри келган. Солиштириш учун, ушбу кўрсаткичда 10-ўринни эгаллаган Ҳиндистонда жон бошига ўртача 1,4 МВт⋅соат истеъмол тўғри келган.

Электр энергиясига бўлган талаб ўсишига электромобиллар, дата-марказлар ва иссиқлик насослари каби соҳалар тобора кучлироқ таъсир кўрсатмоқда. 2024 йилда мазкур тармоқлар глобал электр энергияси истеъмоли ўсишининг 17 фоизини (яъни 195 миллиард кВт⋅соатни) таъминлади.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/16712

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati