2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
35 кВ кучланишли электр тармоғида содир бўлган носозлик бартараф этилмоқда
  • 18.06.2025
  • 42

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2025 йил 18 июнь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига қабул қилинган, Тошкент тумани истеъмолчиларининг бир қисмини таъминловчи 35 кВ кучланишли Л–Келес линиясида носозлик кузатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Л-Келес-35 кВ кучланишли электр тармоғи "Тошкент шаҳар ҳудудий электр тармоқлари" филиалига тегишли "Сокин" подстанцичсидан чиқувчи линия бўлиб, кабель яроқсиз (ситилиб кетган) ҳолга келиши натижасида авария содир бўлган. Ушбу кабель 1970 йилда тортилган. Айни пайтда мазкур кабель кўчма лаборатория текширувидан ўтказилмоқда. 

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati