2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Л–Келес линиясидаги носозлик бартараф этилиб, 35 кВ кучланишли электр тармоғига кучланиш берилди
  • 19.06.2025
  • 42

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 2025 йил 18 июнь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига қабул қилинган, Тошкент тумани истеъмолчиларининг бир қисмини таъминловчи 35 кВ кучланишли Л–Келес линиясида носозлик кузатилган эди.

Носозлик мутахассислар томонидан бартараф этилиб, электр тармоғига кучланиш берилди, яъни Л-Келес линиясининг шикастланган "А" ва "В" фаза кабеллари таъмирланиб, соат 02:22 да кучланиш остига қўйилди.

Носозлик содир бўлган ерости кабель тармоғини таъмирлашда яқиндан ёрдам берган "Тошкент шаҳар ҳудудий электр тармоқлари" филиали ходимларига миннатдорлик билдирамиз.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati