2025 йилнинг 18 июнь санасида «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли «Сурхон» подстанцияси ишчи-ходимларининг фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби бўйича билим ва кўникмалари аттестация синовидан ўтказилди.
Синов имтиҳонида энергетика объектининг фуқаро муҳофазаси тузилмалари тайёргарлик даражасини ошириш, уларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда ҳолат содир бўлганда вилоят ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликдаги ҳаракатини уйғунлаштириш масалаларига оид билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган савол-жавоб натижалари ўзаро таҳлил қилинди. Энергетика объектларига хизмат кўрсатувчи персоналнинг билим-салоҳиятини юксалтириш учун тегисли топшириқ ва вазифалар берилди.
Тадбирда Сурхондарё вилоятида жойлашган тезкор хизмат вакиллари иштирок этиб, фуқаро муҳофазаси машғулотларида ҳамкорлик қилишди. Тадбир иштирокчиларининг ушбу йўналишдаги билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
⇒ http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot